Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

қилишди, банклар очишди, шаръий ҳадларни тарк қилиб ғарбий жазо чораларини қўллашди. Гарчи Давлат бу ишларнинг жоизлигига фатволар билан йўл топган бўлса-да, бу ҳол давлатни Ислом билан ҳукм юритишдан узоқлаштириб юборган катта офат бўлди. Бу узоқлашиш унда иймон ҳароратини сусайтириб, пировардида давлат ҳидоят йўлидан чиқиб кетди ва бу ҳол унинг заифлашиши ва қулашига сабаб бўлди.


Бу тушуниш жиҳатидан қаралгандаги ҳолат, татбиқ жиҳатидан олиб кўриладиган бўлса Ислом ёмон қўлланишига олиб борган бир неча омиллар юзага келди. Жумладан, фақат ўз раъйлари ижро қилиниши керак деб билган сиёсий ҳизблар ўз фикрларини ўтказиш учун ҳарбий кучни ҳокимиятга етишиш воситасига айлантиришди. Бунинг тариқати Уммат деб билишмади. Шундай қилиб Аббосийлар Форс ва Ироқни қўлга олишди ва шу ердан ҳаракат қилиб, ҳокимият Бану Ҳошимда бўлиши учун ҳокимиятни эгаллашди. Кейин Фотимийлар Мисрни қўлга олиб, у ерда ўз давлатларини барпо қилишди. Бундан мақсад, давлатда бошқарув шариатга зид исмоилия мазҳаби фикрлари асосида бўлиши учун Исломий Давлатни қўлга киритишди. Сиёсий ҳизблар биринчи галда фатҳларни тўхтатиб қўйган тартибсизликларни пайдо қилди ва давлат ички ишлар билан машғул бўлиб қолди. Иккинчи галда эса икки давлат ўртасида курашни келтириб чиқарди. Бу эса мусулмонларни икки давлатда яшайдиган қилиб қўйди, ҳолбуки мусулмонларнинг фақат битта давлати бўлиши лозим. Натижада, бу ишлар давлатни заифлаштиришга, унинг фатҳ ва даъватдан тўхтаб қолишида таъсир кўрсатди. Бироқ сиёсий ҳизбларни бу тариқатни қўллашга олиб борган омил умавий халифалар халифа учун аҳд, кейин унга байъат олиш тариқатига эргашгани бўлди. Зеро, бу ҳол байъатни кутиб, ҳокимиятга етишда унга суяниш умидини пучга чиқарди. Муовия ўғли Язидга аҳд бериб, унинг учун байъат олди. Кейин ҳар бир халифа ўзидан кейин қоладиган шахс учун аҳд берадиган, сўнг одамлар унга байъат қиладиган бўлди. Бу нарса мусулмонларни халифалик аҳди берилган шахсгагина байъат қилишга йўналтирди. Камдан-кам ҳолларда мусулмонлар аҳд берилган шахсдан бошқасига байъат қилишар эди. Натижада бу тариқат сиёсий ҳизбларни ҳокимиятга етишиш тариқати сифатида куч ишлатишга мажбур қилди. Аҳд бериш ҳам халифа тиклашнинг тариқати бўлиб, уни Абу Бакр Умарга аҳд берганда қўлланган бўлса ҳам, бироқ нотўғри татбиқ қилиш ёмон натижаларга олиб борди. Абу Бакр Сиддиқ р.а. ўзидан кейин ким халифа бўлиши тўғрисида мусулмонларнинг раъйини олди. Музокарадан кейин халифаликка номзодлар Алий ва Умар р.а.лар экани маълум бўлди. Кейин аҳд Умар р.а. учун бўлди ва у халифаликка сайланди. Абу Бакр р.а. вафот этганидан кейин Умар р.а.га байъат берилди. Бу шаръий ишдир. Лекин ўзларидан кейинги шахсга аҳд берган халифалар бу тариқатни нотўғри татбиқ қилишди. Яъни ўз ўғиллари, ака-укалари ёки хонадонидан бирор кишига аҳд беришди. Баъзан бир неча шахсга аҳд беришди. Бундай нотўғри татбиқ мусулмонларни ўзлари хоҳлаган кишига байъат бериш

 

122-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203